Қидирув натижалари:

Дунё

Экофаол чиқиндилар билан ҳайратланарли тажриба ўтказди

01:04, 17.10.2020 119

...

Экофаол Роб Гринфилд ҳайратланарли тажриба ўтказди. У 30 кун давомида оддий инсонлардек яшади, бирорта ахлатни ташламади, уларни буклаб ўз устида олиб юрди. Синов охирига келиб «ахлат костюми»нинг вазни ўзининг вазни билан бир хил эди. Ушбу тажриба одамларнинг чиқиндилар ҳақидаги фикрларини ўзгартириб, инсонлар чиқарадиган чиқиндилар миқдорини камайтиришга ундаши мумкин. Роб Гринфилд атроф-муҳитга зарар етказишни оддий турмуш тарзи билан кўрсатиб берган таниқли экофаол инсондир. Шунингдек, у озиқ-овқат чиқиндилари ва очликка чек қўйишга қаратилган “Food Waste Fiaso” ҳаракатининг асосчиси. Роб бамбукдан ясалган велосипедида Америкага икки марта саёҳат қилди ва Сан-Диегодаги 15 метр квадрат уйида яшаб, одамлар учун 10 та кичкина томли уй қуриш учун етарли маблағ йиғди. Бахтли ва соғлом бўлиш биз ўйлаганимизчалик қийин эмас экан: оддий ҳаёт бизни мустақил қилади, бошқаларга ёрдам бера олсак бу бахтли дақиқалардир - бу Роб Гринфилднинг «Дунё яхшиликларга тўла» қисқа метражли фильмидан намуна. Фильмда Робнинг чўнтагида атиги 10 цент билан 7 мамлакат бўйлаб 37 кунлик саёҳати тасвирланган. Роб айтганидек, унинг ҳаётдаги энг катта мақсади одамларни кундалик оддий ҳаракатлари атрофдаги дунёга қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлашга ундашдир. Ўтган йили Роб ҳар куни ўзининг Facebook саҳифасида ва You Tube каналида жойлаштирган “Trash Me” тажрибасини ўтказди. 1 ой давомида Роб оддий америкаликлар каби яшади: у дўконга бориб, ҳамма учун одатдаги овқатни истеъмол қилди, ҳар бир киши ҳар куни тахминан 2 кг ахлатларини ташлайди. Роб битта ҳам ахлатни ташламади, балки уни махсус ички кийимига солиб, доимо ёнида олиб юрди: уйда ҳам, кўчада ҳам. Бир марталик ишлатиладиган кофе, полиэтилен пакет, пицца қутиси каби ахлатларни олиб юриш учун ҳар куни костюм кийишига тўғри келди. Роб учун Ненси Жадд махсус шаффоф костюмни ишлаб чиқарди, унда сиз барча тўпланиб қолган ахлат қолдиқларини кўришингиз мумкин. Биринчи ҳафтанинг охирига келиб, тахминан 14 кг, ой охирига келиб эса 60 кг дан ортиқ ахлат йиғилди: «ахлат костюми» Робнинг ўзига оғирлик қила бошлади. Бундай костюмда у ҳар куни шаҳар кўчаларида юриб, одамлар ва оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортди. Лойиҳа якунида Робнинг жамоаси ушбу ажойиб тажриба ҳақида фильм суратга олишди. “Trash Me” нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, балки ҳар куни қанча чиқиндилар чиқариши ҳақида ҳеч қачон ўйлаб кўрмаган оддий одамлар учун ҳам унутилмас ва ҳайратланарли тажриба эди. У бизнинг оддий кундалик ҳаракатларимиз атрофимиздаги дунёга қандай таъсир қилишини аниқ кўрсатиб беради. Буни Роб ҳар биримизга етказмоқчи эди ва у бунга эришди. Роб Гринфилднинг тажрибаси ўз ҳаёти янада мазмунли бўлишини, атроф-муҳитга зарар етказмасдан бемалол яшашни истаганларни илҳомлантириши мумкин. Бошқа мамлакатларда ҳам, кўпчиликнинг чиқиндилар муаммосига бўлган муносабатини ўзгартиришга уринаётган одамлар бор. Украиналик Марианна Бойко ўзининг «Пластиксиз 104 кун» номли тажрибасини ўтказди ва яна Лорен Сингер ҳам бир неча йиллардан бери ахлат ташламаяпти ҳамда ўз маслаҳатларини ҳамма билан баҳам кўрмоқда. «Ахлат ташламасликни ўрганиш учун сиз чиқиндиларни ажратишингиз керак. Ахир, ахлат - бу қайта ишлашга топширилиши мумкин бўлган ва қайта ишланадиган хомашёдир. Украинада чиқиндиларни йиғиш бўйича алоҳида тизим яратилгунга қадар биз ахлатни ўзимиз уйда саралашимиз ва йиғиш пунктларига олиб боришимиз керак» дейди Бойко ўз тавсиясида.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР