Қидирув натижалари:

Дунё

Коррупция пандемияни енгишда тўсиқ бўлмоқда — Гутерриш

20:44, 16.10.2020 150

...

Пандемияга қарши кураш коронавирусни енгишда катта тўсиққа айланиши мумкин бўлган суиистеъмоллик ва коррупция учун замин яратмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўз видеомурожаати давомида айтиб ўтди. “Коррупция энг жирканч иллат. Дунё “Covid-19” пандемиясини бошдан кечираётган ҳозирги кунда у янада хавфлидир”, дейди БМТ Бош котиби. Унинг сўзларига кўра, давлатлар тиббиёт буюмларини сотиб олиш каби шошилинч чоралар кўришга мажбур бўлиши натижасида бозорга сифатсиз бўлган тиббий ускуналар, дори-дармонлар ва тестлар кирди. «Таъминот занжирларини назорат қилаётганларнинг ўзаро келишувлари эса энг зарурий маҳсулотлар нархларининг кескин ўсишига олиб келди. Натижада бозорда вазиятни издан чиқди ва кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконияти бой берилди», дейди Гутерреш. Ўз навбатида, Бош котиб мамлакатларни бу иллатларга қарши қатъиятлироқ бўлишга чақирган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР