Қидирув натижалари:

Covid-19

Профессор «COVID-21»нинг пайдо бўлганлиги тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди

17:15, 03.05.2021 282

...

Вирусология институти директори, профессор Эркин Мусабаев коронавируснинг янги шакли, «COVID-21»нинг пайдо бўлганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган аудио ёзувга изоҳ берди.

Профессорнинг маълум қилишича, COVID-19 инфекцияси янги штаммлари пайдо бўлса ҳам, янги «COVID-21» вируси пайдо бўлганлиги ҳақидаги баёнот нотўғри.

Шунингдек, Вакцинация COVID-19нинг барча штаммларидан ҳимоя қилади, ҳавф гуруҳидаги одамлар касал бўлиб тузалган бўлса ҳам эмланиш зарур ҳисобланади.  Дарҳақиқат, ҳозирги кунда коронавируснинг клиник белгиларида ўзгаришлар юз берди, яъни йўтал ва иситманинг кам намоён бўлган, аммо бўғимларда катта оғриқ белгиларига эга беморлар сони ортди.

 Зангиота касалхонасидаги беморларнинг таҳлиллари шуни кўрсатадики, коронавирус инфекцияси оқибатларидан ўлиш ҳолатлари ошмади. ПЦР-тест ёрдамида коронавирусни аниқлаш имконсиз бўлиб қолди, дейиш ноўрин, чунки аввал ҳам димоғда вирусни аниқлашда 30 фоизлик хатоликка йўл қўйилган эди.

Коронавирус инфекциясини даволаш бўйича бир йиллик тажрибадан келиб чиқиб, Ўзбекистонда даволаш протоколи тузилиб, амалда унинг юқори самарадорлиги исботланди.

Касаллик йўқолмади, биз у билан яшашга, яъни ниқоб тақишга, ижтимоий масофани сақлашга, қўллар гигиенасига риоя қилишга одатланишимиз керак.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР