Қидирув натижалари:

Жамият

Ўзбекистонда 457 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринлари яратилади

10:07, 29.04.2021 556

...

Президент қарори (ПҚ–5094-сон, 28.04.2021 й.) билан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури маъқулланди.

Қайд этилишича, дастур 2021 йилда қуйидагиларни амалга оширишни назарда тутади:

  • 457 127 та доимий янги иш ўринларини ташкил этиш;
  • 513 575 нафар фуқаро бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш.

Шунингдек, 281 минг 289 нафар ишсизларни бўш ва захира иш ўринларига ишга жойлаштириш белгиланган.

Қарорга кўра, 2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун қуйидаги миқдорларда субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратилади:

  • субсидиялар ажратиш учун – 92,3 млрд сўм;

  • ишсизлик нафақалари тўлаб бериш учун – 65,1 млрд сўм;

  • касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш харажатларини қоплаш учун – 40,6 млрд сўм;

  • янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар учун – 125 млрд сўм.

Қарорга кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида фаолият юритаётган вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Кунлик меҳнат марказлари сифатида қайта ташкил этилади.

Жумладан, марказ иш изловчиларни рўйхатга олади, улар тўғрисида маълумотлар базасини юритади ҳамда иш берувчилардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олади.

Марказда вақтинча ишларни бажарувчи шахсларга уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар (экстерриториаллик тамойили бўйича), иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган ҳолда бандлик хизматлари кўрсатилади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР