Қидирув натижалари:

Дунё

Нурсултон Назарбоев ўз лавозимини Қосим-Жомарт Токаевга топширди

17:50, 28.04.2021 776

...

Қозоғистон Халқ ассамблеяси сессиясида сўзга чиққан Назарбоев Токаевнинг Қозоғистон президентлигининг вориси сифатида танлаганлиги тўғри эканлигини айтди.

«Мен Қозоғистон халқи Ассамблеясини бир умрга бошқариш ҳуқуқига эгаман, мен доимо сиз билан бўламан. Қозоғистон Халқ ассамблеяси амалдаги президент ёнида туриши керак. Мен Қозоғистон Халқ ассамблеясини бошқариш ҳуқуқимни Президент Қосим-Жомарт Токаевга топширишга қарор қилдим», – дея таъкидлади Назарбоев

Шунимгдек, Назарбоевнинг айтишича, бу у учун жиддий қадам ва у шу билан тўхтаб қолишни истамайди.

Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев 2019 йил март ойида деярли 30 йил давомида ҳокимият тепасида бўлиб, Қозоғистон президентлигидан истеъфога чиқди. У миллат этакчиси (Элбаси) унвонига эга, шунингдек, умрбод Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашининг раҳбари ва ҳукмрон «Нур Отан» партиясининг раиси бўлиб қолмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР