Қидирув натижалари:

Жамият

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 миллионга яқинлашди

16:43, 28.04.2021 617

...

2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3,9 млн. нафарга етди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Абдулазиз Ҳайдаров маълум қилди.

Қайд этилишича, нафақа ва пенсия олувчилар умумий аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилган. Шундан, 3,5 млн. нафарга яқини пенсия ва 400 минг нафардан ортиғи нафақа олувчилар.

Шунингдек, йилнинг 1-чорагида 86 535 нафар фуқароларга пенсия ва нафақалар тайинланган. 4 892 нафардан ортиқ фуқароларнинг пенсия ишларини текшириш натижасида аниқланган 12,0 млрд. сўмлик ортиқча тўловлар ҳисобдан чиқарилган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР