Қидирув натижалари:

Жамият

Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада 2021-2025 йилларга мўлжалланган дастурини имзолади

12:41, 28.04.2021 654

...

Ўзбекистон ва Россиянинг 2021–2025 йилларда ҳарбий соҳадаги стратегик шериклик дастури Бухорода 28 апрель куни икки мамлакат мудофаа вазирлари Сергей Шойгу ва Баҳодир Қурбонов томонидан имзоланди.

Маълум қилинишича, Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасбларини «Россия Мудофаа вазирлигининг бу йилги муҳим воқеаларига» - Халқаро хавфсизлик бўйича тўққизинчи Москва конференцияси, Армия халқаро ҳарбий-техник форуми ва Халқаро армия ўйинларига таклиф қилган.

Россия Мудофаа вазири икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларини таъкидлаб ўтган: ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш бўйича икки томонлама тадбирларни ўтказиш.

«Ўзбекистон Россиянинг Марказий Осиёдаги стратегик шеригидир»,- дея қайд этган Россия мудофаа вазири.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР