Қидирув натижалари:

Жамият

Ўзбекистонда жами коронавирусга қарши эмланганлар 600 минг нафардан ошди

09:28, 28.04.2021 669

...

27 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 34 445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Маълум қилинишича, айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 600 379 нафарга етди.

27 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (5357 нафар)

  • Тошкент вилояти (4235 нафар),

  • Самарқанд вилояти (4138 нафар) банд қилди.

    Эътиборли жиҳати, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 80874 нафар,

  • Наманган вилоятида 62275 нафар,

  • Самарқанд вилоятида 60543 нафарни ташкил қилмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР