Қидирув натижалари:

Жамият

Ўсимлик ёғини ҚҚСдан озод қилиниши Сенат томонидан маъқулланди

11:36, 24.04.2021 1076

...

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда, 2021- йил 1- майдан 31- декабригача Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилиш маъқулланган қонуни Сенат ҳам маъқуллади.

Бу ёғ арзонлашишига ёрдам бериши мумкин

Сенатга кўра Ўзбекистонга кунгабоқар ёғининг 70 фоизи Россиядан экспорт қилинади. Лекин Россиянинг ўзида ёғнинг нархи 39 фоиз ошган. Шунинг учун Россия 1 сентябргача кунгабоқар ёғи экспортига бож тўлови жорий қилган.

Бунинг таъсирида Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи 38 фоиз қимматлашган. ҚҚСнинг олиб ташланиши ёғ нархи арзонлашишига ёрдам бериши мумкин.

Аввалроқ, Ўзбекистон бозорларида ўсимлик ёғи қимматлашиши сабаби айтилгани ҳақид хабар берилган эди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР