Қидирув натижалари:

Covid-19

Ўзбекистонга «Sputnik V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

08:36, 23.04.2021 1137

...

Бугун мамлакатимизга «Sputnik V» вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди.

Қайд этилишича, вакцинани юртимизга етказиб беришда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берган.

Таъкидланишича, февраль ойининг ўрталарида Ўзбекистон N.F.Gamaleya номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Sputnik V» вакцинасидан юртимизда оммавий фойдаланиш учун сертификатлади ва тасдиқлади. Ушбу вакцинани сертификатлаш жараёни ишлаб чиқувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланган.

Шунингдек, Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган «Sputnik V» вакцинасининг ярмини тадбиркор Алишер Усмонов молиялаштирган.

Маълумот учун, бугунги кунда мамлакатимизда ўзбек-хитой ва АстраЗенеса вакциналарининг қўшимча дозаларини олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 


АКТУАЛ ХАБАРЛАР