Қидирув натижалари:

Жамият

Сирдарё вилоятида 5 та оилавий меҳмон уйи ва 2 та ҳостел ўз фаолиятини бошлади

16:35, 20.04.2021 1391

...

Туризм ва спорт вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятидаги Гулистон шаҳрининг «Бахт» ва «Маданият», Янгиер шаҳрининг «Амир Темур» ҳамда Ховос туманидаги «Шарқобод» ва Оқолтин туманидаги «Саховат» маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйлаб тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилди.

Ўрганишлар натижасида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган 10 га яқин хонадон соҳиблари шу жойнинг ўзида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга «Оилавий меҳмон уйлари ва ҳостеллар ягона реестридан кўчирма» ва махсус гувоҳномалар тақдим этилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ги 631-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиз барча ҳудудларининг туристик салоҳиятга эга туман маҳаллаларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда. 


АКТУАЛ ХАБАРЛАР