Қидирув натижалари:

Спорт

Ҳабиб Нурмагомедов ўзини афсонавий боксчи билан таққослади

20:14, 15.10.2020 304

...

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзини афсонавий боксчи Флойд Мейвезерга тенглаштирди. Маълумки, Мейвезер фаолияти давомида бирорта мағлубиятга учрамаган. У профессионал рингда 50 та жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган. "30-0 ажойиб рекорд бўлади. Мейвезер сингари. Фақат ММАда. Мен бунга яқинман. Мен аллақачон тарих яратганман деб ўйлайман. Ахир, икки йил олдин содир бўлган воқеалар (Нурмагомедовнинг собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор билан жанги) ҳеч қачон унутилмайди. Ушбу жанг 50 йилдан кейин ҳам томоша қилинади. Бу Манилада Муҳаммад Али ва Жо Фрейзернинг жангига ўхшайди”, дейди Нурмагомедов. Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ҳозирга қадар UFC 28 та жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган. Олдинроқ у 30 та жангда 30 та ғалаба билан фаолиятини якунламоқчи эканлигини таъкидлаган эди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР