Қидирув натижалари:

Дунё

Германия НАТОнинг махфий машғулотларида ядро уруши сценарийси асосида қатнашмоқда — ОАВ

19:59, 15.10.2020 419

...

Германия ҳаво кучлари НАТОдаги шериклар билан биргаликда атом уруши сценарийси асосида махфий ҳаракатларда қатнашмоқда. Бу ҳақда "DPA" агентлиги ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда. Унга кўра, шу ҳафта «Қатъий пешин» деб номланган машқлар бошланди. Унда ядро қуроли ташишга ихтисослашган самолётлардан ҳам фойдаланилган. Бу йилги машқлар Германиянинг ғарбий қисмидаги Нёрфених (Шимолий Рейн-Вестфалия) аҳоли пунктидаги авиабазада бўлиб ўтмоқда. Шу билан бирга, Бюхел (Рейнланд-Пфальц)да ҳам машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Бу ерда ФРГ Ҳаво Кучлари потенциал душман ҳужуми билан боғлиқ мудофаа ҳаракатлари сценарийларини машқ қилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Бюхел яқинидаги базада ҳанузгача потенциал душманларни йўқ қилиш учун НАТОнинг стратегик концепцияси доирасида қоладиган 20 та B61 русумидаги ядро каллаклари сақланмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР