Қидирув натижалари:

Covid-19

Коронавирус инсоният билан абадий қолади — вирусолог

19:23, 15.10.2020 337

...

Коронавирус инсоният билан абадий қолади, шунинг учун уни енгиш учун вакциналар ўртасида рақобат зарур. Бу фикрларни Вернадский номидаги Қрим федерал университети биокимё кафедраси доценти, вирусолог Владимир Оберемок айтиб ўтди. «Янги коронавирус биз билан абадий бирга бўлишини тушуниш муҳимдир. Шунинг учун муайян вакциналардан энг самаралисини топиш ва танловда альтернативага эга бўлиш учун турли хил вакциналар ўртасида рақобат зарур», - дейди вирусолог. Олимнинг сўзларига кўра, «CpG ороллари» деб аталадиган нарса коронавирус геномида мавжуд. Айнан улар «цитокин бўрони» ва касалликнинг оғир шакллари пайдо бўлишига таъсир қилади. «Пандемия бошланганидан буён уларнинг сони 439 тадан 437 тага камайди, демак касалликдан ўлим аста-секин камаяди», - дейди Оберемок.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР