Қидирув натижалари:

Жамият

Қоракўлликлар дельтаплан ихтиро қилишдими?

14:31, 15.10.2020 224

...

Ижтимоий тармоқлар орқали «Бухоро вилояти, Қоракўл туманидан бўлган йигит қўлбола Дельтаплан ясабди.» мазмунидаги видеоматериал тарқатилди. Ушбу видеоматериал бўйича Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди. "Ушбу мослама ҳақиқатдан ҳам Қоракўл туманида ҳаракатланмоқда.Аммо ушбу восита Мотодельтаплан бўлиб Тошкент шаҳрида «Агропарвоз» МЧЖ томонидан тайёрланган, унинг вазифаси қишлоқ хўжалиги майдонларини тезкорлик ва бир вақтнинг ўзида дефоляция қилишдан иборат. Ҳозирги вақтда мазкур Мотодельтапландан «Агропарвоз» МЧЖ командири Джаппаров Шерали Шерматович раҳбарлигида Қоракўл тумани ҳокимлиги ва ИИБ ходимлари назоратида пахта майдонларини дефоляция қилишда фойдаланилмоқда", дейилади хабарда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР