Қидирув натижалари:

Маданият

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланади

10:29, 08.04.2021 68

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

  • «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалини таъсис этилади ва уни 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади;

  • «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланади.

  • олий таълим муассасаларининг кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларини қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендияси таъсис этилади;

  • «Олтин Хумо» миллий кино мукофоти тақдимоти ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади;

  • миллий кинематография соҳасида самарали фаолият кўрсатаётган ижодкорлар ва мутахассисларни рағбатлантириш мақсадида «Кинематография фидокори» кўкрак нишонини таъсис этилади.

 

Шунингдек, миллий кинематографияни ривожлантиришнинг бир қанча асосий устувор йўналишлар белгиланди, соҳада муаллифлик ҳуқуқининг кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлаш, кинопрокат тизимини ривожлантириш ва миллий фильмларни жаҳон кино бозорларига олиб чиқиш. Кино санъатини жамиятнинг маънавий, маданий-маърифий ҳаётида, жумладан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда стратегик манба сифатида шакллантириш.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР