Жамият
Республика бўйлаб 991 мингдан зиёд янги «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилди ва уларда қайд этилаётган маълумотлар автоматик равишда «BillingGaz» тизимига юборилмоқда.
Маълум қилинишича, «ақлли» ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари жадал давом этаётганидан келиб чиқиб, «Hududgazta‘minot» АЖ томонидан илгари истеъмолчиларнинг газ ҳисоблагичларидаги кўрсаткичларни йиғиш ҳамда тизимга киритиш билан шуғулланган инспектор лавозими бекор қилинди.
«Қабул қилинган қарор газ етказиб берувчи ва абонент ўртасида ўзаро ишончга асосланган муносабатларни ўрнатиш, шунингдек, ГНҲАТ тизимига уланмаган ҳамда аввал ўрнатилган газ ҳисоблагичларидан табиий газ истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни «BillingGaz» тизимига киритишда инсон омилини қисқартиришга имкон беради»,= дея қайд этилади хабарда.
Абонент ва табиий газ етказиб берувчиси ўртасидаги амалдаги келишув асосида истеъмол қилинган табиий газ учун тўловларни ҳар ойнинг 10-кунигача амалга ошириш зарур. Етказиб берилган табиий газ учун тўлов шартномада белгиланган муддатларда, ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи етказиб берувчига газ етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда, 0,1 фоиз миқдоридаги пеня тўлайди.
Яқин кунларда истеъмолчилар ГНҲАТ тизимига уланмаган, истеъмолдаги газ ҳисоблагичларининг кўрсаткичларини юборишлари учун махсус Телеграм-бот ҳамда илова ҳам ишга туширилади
18820
13:09, 15.10.2020
17068
15:40, 04.10.2020
14640
19:49, 18.01.2021
14259
23:00, 04.10.2020
12745
16:44, 05.12.2020
12169
14:16, 08.12.2020
17:48, 13.03.2021
17:24, 13.03.2021
Жамият
12:23, 02.04.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020