Қидирув натижалари:

Сиёсат

Жээнбеков истеъфога чиқди

13:09, 15.10.2020 7601

...

Президент Сооронбай Жээнбеков бугун қирғиз халқига мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий вазият муносабати билан мурожаат қилди. Унга кўра, мамлакатда, хусусан Бишкекда вазият кескинлигича қолмоқда. «Кеча Жўқорғи Кенгес ҳукумат таркибини тасдиқлади, мен Қирғизистон Республикаси Президентининг тегишли лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги фармонларини имзоладим. Аммо бу кескинликни юмшата олмади. Афсуски, тажовуз сусаймаяпти, зудлик билан истеъфога чиқиш талабим давом этмоқда. Ҳозирги вазият икки томонлама зиддиятга яқин», — деди Сооронбай Жээнбеков. Унинг таъкидлашича, бир томондан — намойишчилар, бошқа томондан — ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари. «Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари давлат қароргоҳини ҳимоя қилиш учун қурол ишлатишга мажбурдирлар. Бундай ҳолда, қон тўкилади, бу муқаррар. Иккала томонни ҳам провокацияларга берилмасликка чақираман. Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Мен учун ҳар бир ватандошимнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ », — дея сўзини якунлади у. “Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқароларига қон тўкиб, ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман. Шунинг учун мен истеъфога чиқишга қарор қилдим “, деди Сооронбай Жээнбеков. У Жапаров ва бошқа сиёсатчиларни ўз тарафдорларини мамлакат пойтахтидан олиб чиқиб, Бишкекликларга тинч ҳаётни қайтаришга чақирди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР