Қидирув натижалари:

Дунё

🇮🇷Эрон президенти мамлакатда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини эълон қилди

16:44, 03.04.2021 505

...

Коронавируснинг тўртинчи тўлқини Эроннинг икки вилоятида бошланди. Бу ҳақда шанба куни Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.

«Афсуски, тўртинчи тўлқин икки вилоятда бошланди ва бошқа бир қатор вилоятларда [агар биз карантин қоидаларига риоя қилмасак] бошланиши мумкин», - дея Руҳонийнинг сўзларини келтиради матбуот хизмати.

Сўнгги кунларда Эронда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайган. 1 апрель куни мамлакатда декабрь бошидан бери биринчи марта кунига 11 мингдан ортиқ COVID-19 касаллиги аниқланди. Расмий статистик маълумотларга кўра, 2 апрель ҳолатига кўра Эронда юқтирганларнинг умумий сони 1 908 974 кишига, ўлганлар сони эса 62 876 кишига етди.

9 февралда Эрон Россиянинг Sputnik V препарати ёрдамида аҳолини коронавирусга қарши бепул, ихтиёрий эмлашни бошлади. Бундан ташқари, 28 февраль куни мамлакатга Хитойнинг Sinopharm компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцинанинг биринчи партияси етиб келди  ва 11 март куни Ҳиндистоннинг  Bharat Biotech компаниясидан 150 минг дозали вакцина Эронга етказиб берилди.

Таъкидланишича, Эронда ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланишни апрель ойида бошлаш режалаштирилган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР