Қидирув натижалари:

Жамият

Энди ўрмончилар фарзандлари ҳам тавсиянома билан ОТМга грант асосида қабул қилиниши мумкин

12:48, 15.10.2020 149

...

Ўрмон хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, илм-фанни ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантиришга оид Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳага кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультети негизида университет таркибидаги Ўрмон хўжалиги институти ташкил этилади. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланади: ўрмон хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, ўрмон селекцияси ва уруғчилиги, кўчатчилигини ривожлантириш, кўпайтириш, ўрмонлар муҳофаза қилиш, фойдаланиш борасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синовлари ўтказиш ҳамда олий малакали кадрлар тайёрлаш ишларини амалга ошириш; илғор хорижий тажрибалар асосида Институт таркибидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаларини таълимнинг кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтказиш; ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва ресурстежамкор илғор технологиялар бўйича билимларни акс эттириш; талабаларнинг ўқув машғулотлари, малакавий амалиётларни ўтишда инновацион ва янгича фикрлашга йўналтирадиган янги интерфаол услубларни, шу жумладан, талабаларнинг мустақил изланишини таъминловчи механизмларни кенг жорий этиш; ривожланган хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировкаларини ташкил этиш; профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлиги ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида давлат хусусий шериклик шартлари асосида «Кичик инновацион корхона»лар ташкил этиш; ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ва кластерлари мутахассислари учун семинар-тренинглар ҳамда ахборот-маслаҳат хизматларини ташкил этиш, бакалавр, магистр, таянч докторантлар ва докторантларнинг амалиёти ҳамда илмий-тадқиқотлар ишларини мувофиқлаштириш; давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳалар ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари танловида иштирок этиш, соҳага доир долзарб мавзулар юзасидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш; ўрмон барпо этиш ва етиштиришнинг замонавий агротехнологик ишланмаларни ишлаб чиқиш; касаллик ва зараркунандалардан ҳоли бўлган (in-vitro усулида) ўрмон дарахт ва буталарининг уруғ ва кўчатларини етиштириш, ишлаб чиқаришга кенг тадбиқ этиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш. Институт ўрмон хўжалиги соҳаси ва иқтисодиёт тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда тегишли таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича бакалаврлар, магистрлар ҳамда илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган Тошкент давлат аграр университети тузилмасидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади; Институтга 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ўрмон хўжаликлари ва иқтисодиёт тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрлари доирасида белгиланади; Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудлардаги ўрмон хўжаликларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида институтга 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг тавсияномасига асосан ўрмончилар ва уларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган қабул квотасига қўшимча 20 фоиз ажратилади. Бунда, ушбу тавсияномага эга бўлган абитуриентлар тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қўшимча ажратилган мақсадли қабул квоталари доирасида танловда иштирок этади. Институт директори ва директор ўринбосарлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда Тошкент давлат аграр университети ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади; Институт профессор-ўқитувчилари ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш олий таълим муассасаларининг тегишли тоифадаги ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига мувофиқ белгиланади; Институт битирувчиларига ўқишни тамомлаганидан сўнг Тошкент давлат аграр университетининг белгиланган намунадаги дипломи берилади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР