Қидирув натижалари:

Маданият

Китобхон учун 10 тавсия

20:00, 01.04.2021 913

...

1.  Бармоқларни ҳўллаб китоб ўқишга одатланманг. Биринчидан, маданиятсизлик, бу китобхонга ярашмайди. Иккинчидан, китобингизни сиздан аввал шу тарзда ўқиган ёки энди ўқиши мумкин… (Маданият ўқилган китоблар сони эмас, тушунилган китоблар сонидир)

2.  Китобни букмасдан ўқинг – ҳали бу китобни оила аъзоларингиз ҳам ўқиши лозим.

3. Оқ вароқли китоб кўнгилни кўтаради, аммо кўзингизни тез чарчатади, излаб кўринг бошқа нашриёт шу китобни сариқ қоғозда чиқарган бўлиши мумкин.

4. Катта, оғир китоблар тик ҳолда сақланса китоб вароқлари муқовадан ажраб кетади, бу ҳолат катта китоблар узоқ муддат тик ҳолда сақлангандан кейин юз беради. Бунинг олдини олишнинг йўлларидан бири китоблар остига қалин фольга солиб қўйиш.

 5. Сотиб олаётган китобингизни қаттиқ муқовада бўлишига эътибор беринг, қаттиқ муқовадаги китоблар узоқ яшайди. Юмшоқ муқовадаги китобни бошқа нашриётда қаттиқ муқовада чиқарилган варианти ҳам бўлиши мумкинлигини унутманг!

6. Китобингизни ҳеч қачон қуёшда қолдирманг!

Қуёшда қолган китобни суви қочади ва йиртилувчан бўлиб қолади. Устига устак ёстиқдай бўлиб шишиб кетади. Ишонмасангиз, вақтингизни ўғирлаган бирор китобда синаб кўришингиз мумкин.

7.  Китоб дўконидаги бирор китоб ёқмаса, чиқиб кетишга шошилманг, ҳар бир китобчининг топилмалар сандиғи бўлади. Уни очишга мажбур қилинг!

8.  Кўпчилик китоб ўқисам, уйқум келади дейишади. Китобдан узоқлашишнинг оқибати шу, ҳам ақл ҳам жисм уйқуга кетади. Китоб ўқиганда уйқу келиши доимий китоб ўқишга одатланилганда ўз ўзидан йўқолиб кетади… Аммо китобхонга айлангунингизгача сизга ёрдам берадиган  бир неча тавсиялар ҳам бор. Биринчи: Уйқу  келиши бошланганда китобни баланд овоз чиқариб ўқий бошланг. Иккинчи: Уйқу кела бошлаганда жойингизни ўзгартиринг, бироз дам олинг.

9.   Китобларни ўқиш жараёнида сизда пайдо бўлган фикрларни ёзиб боринг. Зеро ёзувчилар шу тарзда пайдо бўлади. Бу иш сизга ўқиган китобларингизни ёдда сақлашга ҳам ёрдам беради. Унутмангки ўқиган ҳар бир қаторингиз миянгизда қолади ва қачонлардир сизга беминнат хизмат қилади.

10.   Сўзим охирида айтмоқчиманки, СИЗ ЛАҲЗАЛАРДАН ИБОРАТСИЗ! Ҳар бир онингизни абадиятга муҳрланг! Келажагингизга сармоя бўла оладиган китобларни ўқинг!

Юқоридагиларни ёзарканман ҳаёлимга китобларимни буклаб, тагига чизиб ўқийдиган дўстларим келди. Китоб парашютга ўхшайди, очилмаса фойда бермайди! Мен бир китобсевар инсон сифатида ўзим каби китобсевар китобхонларга баъзи тавсияларни бермоқчи бўлдим ҳолос, азиз дўстим қандай ўқисангиз ҳам ўқисангиз бас!

 

                                                                                                                                                                                   Иймонали Китобалиев


АКТУАЛ ХАБАРЛАР