Қидирув натижалари:

Жамият

Самарқандда 8,6 метрли кўприк узлуксиз ёмғир сабаб иккига бўлиниб кетди

19:18, 01.04.2021 828

...

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида эканлиги айтилган кўприкнинг қулаб тушгани тасвирланган сурати тарқалган. Шунингдек, суратга берилган изоҳда кўприк 2020 йил ноябрь ойида қурилгани айтилади.

Маълумотларга кўра, қулаб тушган кўприк ҳақиқатда ҳам Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги Миркан ва Дарға маҳаллалари орасидаги (узунлиги 8,6 м) кўприк.  

Жала ёғиши натижасида пайдо бўлган кучли сув оқими «Болтали-Боғолони-Зиёвуддин» автомобиль йўлининг 14-километридаги зовур устидан ўтувчи кўприк қирғоқларини емириб, айнан ана шу эски кўприкни чўктириб юборган.

«Биринчи галда мактаб ўқувчиларининг ўқув машғулотларига хавфсиз қатновини тиклашимиз керак эди. Бундан ташқари транспортлар учун ҳам нимадир қилмасак бўлмасди. 50 йиллик эски кўприкни кенгайтириб, қайтадан қуришимизга тўғри келади ва бунга кучимиз ҳам етади. Аммо озгина вақт керак»,- дея қайд этди Пахтачи туман ҳокими М. Ҳамдамов.

Ҳозирда, «Болтали-Боғолони-Зиёвуддин» йўналиши бўйлаб транспортлар қатнови тўлиқ йўлга қўйилди. Шунингдек, аввалгига қараганда мустаҳкам ва замонавий янги кўприкни қуриш бўйича ҳам лойиҳалар ўрганилиши бошлаб юборилди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР