Қидирув натижалари:

Жамият

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини демаркация қилишга доир янги ҳужжат имзоланди

13:22, 01.04.2021 861

...

Ўзбекистонда тожик-ўзбек чегарасини демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегация вакилларининг учрашуви 26-31 март кунлари бўлиб ўтди. Кун тартибида ўзбек-тожик чегарасини демаркацияси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Маълумотга кўра, музокаралар чоғида демаркация қилиш линияси лойиҳаси бўйича фикр алмашилди. Делегация вакиллари давлат чегараси чизиғида чегара белгиларини ўрнатиш вақтини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунлари бўйича янги баённома имзоланди, ҳозирча унинг мазмуни очиқланмади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР