Қидирув натижалари:

Жамият

Хитой компаниялари ўзбек лойиҳаларини ўз зиммасига олади

13:04, 01.04.2021 831

...

31 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоқов Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Савдо вазири Ван Вентао билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Маълум қилинишича, мулоқот давомида икки Давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчил мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.

Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигини ривожлантириш доирасида турли соҳаларда кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилди. Шунингдек, томонлар кимё, электротехника, тўқимачилик, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаси ҳамда қурилиш материаллари саноатида инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятларни муҳокама қилдилар.

Ҳозирги кунда хитойлик инвесторлар билан ҳаётга татбиқ этилишини тақозо этувчи 40 та истиқболли лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, «2021-2025 йилларда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш дастури» ни тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон ва ХХР ҳукуматлари ўртасида келишув лойиҳасини ишлаб чиқишни тезлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қарор қилинди.

Хитой экспортчиларининг Хитой бозорига янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтиришдан катта манфаатдорлиги қайд этилди, шу муносабат билан мазмунли мулоқот давомида ўзбек маҳсулотларини илгари суриш ва хитойлик харидорлар билан ба


АКТУАЛ ХАБАРЛАР