Қидирув натижалари:

Иқтисодиёт

Тошкентга 300 та электробус олиб келиниши режалаштирилмоқда

11:01, 15.10.2020 152

...

2019 йил сентябрь ойидан Тошкент шаҳрида Беларусда ишлаб чиқарилган, 2020 йил баҳорида эса Хитойда ишлаб чиқарилган электробусларни синовдан ўтказиш бошланган эди. Эълон қилинган ҳукумат лойиҳасида ҳам бу ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган. Унда, жумладан, 2019-2020 йилларда Беларус ва Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган катта сиғимли электробуслар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги шаҳар йўналишларида тест синовларидан муваффақиятли ўтказилганлиги ҳамда электробусларнинг йўловчилар учун қулайлиги, шовқинсизлиги, атмосферага зарарли моддалар чиқармаслиги ва тасарруф сарф-харажатларининг камлиги қайд этилган. Шу боис 2021-2023 йиллар мобайнида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркибини 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналари билан янгилаш таклиф этиляпти. Етказиб берувчи тендер йўли билан аниқланиши кўзда тутилган. Ҳар бир автобуснинг нархи 3,2 млрд. сўмдан баҳоланган. Йил давомида 100 та электробус сотиб олиш учун 325 млрд., уч йил давомида 976 млрд. сўм сарфланиши кўзда тутилган бўлса, 300 та қувватлаш ускунаси учун 30,5 млрд. сўм сарфлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати эса 1 трлн. сўмни ташкил қилади. Молиялаштириш манбаи этиб «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 7 йиллик муддатга, бир йиллик имтиёзли шартлар билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган маржаси қўшилган ҳолда ажратиладиган кредит маблағлари ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган. Кредит маблағларини қоплаш, фоизлар, комиссиялар ва жалб қилинаётган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа ҳаражатларни тўлаш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мўлжалланган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР