Қидирув натижалари:

Жамият

«Uzbekistan Airways» АЖга чипталар савдосига доир сенатор сўрови юборилди

19:05, 20.03.2021 1852

...

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ. Бурханов Uzbekistan Airways АЖ бошқаруви раиси в.б. И.Махкамовга сенатор сўровини юборди.

Унда авиачипталар сотуви борасида мамлакат аҳолисини ортиқча ва сунъий тўсиқлардан, сансалорликдан халос қилиш, шунингдек, авиачипталар савдосидаги коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш масаласи кўтарилган.

«Авиакомпания қарашли авиакассалар фаолиятида, айниқса, авиачипта сотишда эскирган бюрократик усуллар ҳамон сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. 

Хусусан, авиакомпаниянинг 2015 йил 25 октябрдаги 75-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўриқноманинг 3.1 бандига мувофиқ, агар фуқароларимиз авиакомпания кассаларидан яқинлари учун авиачипта сотиб олмоқчи бўлишса, улардан фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб қилинмоқда. Акс ҳолда фуқароларга авиачипта сотилмаяпти. Оқибатда бу ҳолат, айниқса, яқинлари бошқа вилоятларда яшаётганлар учун қатор қийинчиликларни юзага келтирмоқда ва йўловчиларнинг ҳақли эътирозлари кундан-кунга кўпаймоқда»,
 - дейди сенатор.


Сенатор сўровида, юқоридагиларни инобатга олиб, авиакомпаниянинг 75-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўриқномага авиачипталар сотиб олиш бўйича белгиланган талабларни соддалаштиришга қаратилган тегишли ўзгартишлар киритиш чораларини кўриш ва натижаси юзасидан маълумотлар тақдим этиш сўралган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР