Қидирув натижалари:

Жамият

Қирғизистон вазири нима учун Ўзбекистон вазирига қўл бермаганига изоҳ берди

18:28, 13.03.2021 2467

...

Қирғизистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиев ҳужжатларни алмашиш маросимида нима учун Ўзбекистон ССВ Абдуҳаким Ҳожибоев билан қўл бериб кўришмаганлиги сабабини маълум қилди.

«Протоколга кўра, фақат битимларни алмашиш керак эди. Барча вазирлар қўл бериб кўришмадилар. Наздимда, Ўзбекистон ССВ буни унутиб қўйгандек. Ўз навбатида, мен бунинг иложи йўқлигини айтдим ва қўлимни узатмадим», - дея таъкидлади Алимқодир Бейшеналиев.

Вазирликлар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, 11-12 март кунлари Президент Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлган эди.

Ташриф давомида кўп қиррали ўзбек-қирғиз шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 ҳужжат имзоланди.

 


АКТУАЛ ХАБАРЛАР