Қидирув натижалари:

Жамият

Газ портлаши натижасида қўшни хонадондаги шахс ҳам жабрланди

17:48, 13.03.2021 2290

...

2021 йил 12 март куни соат 17:22 ларда Андижон шаҳар «1-сон» МФЙ, 2-кичик даҳа, Фурқат кўчаси, 24-уй 9-хонадонда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Воқеа натижасида хонадонда бўлган аёл ва вояга етмаган қиз тана куйиши ҳамда қўшни хонадонда яшовчи вояга етмаган бола чақнаш тўлқинидан йиқилиб, кўкрак қисмидан тан-жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, жабрланганларнинг олган тан-жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мутахассислар томонидан чақнаш сабаблари, шунингдек келтирилган зарарларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 


АКТУАЛ ХАБАРЛАР