Қидирув натижалари:

Дунё

Tesla заводида ёнғин содир бўлди

15:53, 12.03.2021 3541

...

АҚШ нинг Фримонт шаҳрида (Калифорния штати) электромобил ишлаб чиқарувчи Тesla заводида ёнғин содир бўлди.

Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, ҳодиса манбаи сифатида гидравлик суюқлик кўрсатилмоқда. Штампловчи ускунанинг ичида суюқ алюминийнинг гидравлик суюқлик билан қоришиб кетиши ёнғиннинг келиб чиқишига сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Ёнғин эса назорат остига олинган.

Ҳодиса ҳақида берилган дастлабки маълумотларга кўра, воқеа заводнинг қурилиш ишлари олиб борилаётга қисмида содир бўлган.

Қайд этилишича, бу Фримонтдаги заводда содир бўлган биринчи ёнғин эмас. Бунгача 2018 йилнинг август ойида ҳам ёнғин содир бўлган. Тesla раҳбари Илон Маск ҳеч ким жабр кўрмагани ва заводга ҳеч қандай зарар етмаганини таъкидлаган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР