Қидирув натижалари:

Дунё

Россияда кексалар учун карантин чекловлари бекор қилинмоқда

18:17, 06.03.2021 243

...

Москва мери Сергей Собянин 65 ёшдан ошган ва сурункали касалликларга чалинган кишилар учун мажбурий изоляцияни бекор қилди

Шунингдек, у 8 мартдан  чекловга учраган пенционерларнинг ижтимоий карталарини ҳам блокдан чиқариш тўғрисида эълон қилди. 65 ёшдан ошган ёки сурункали касалликларга чалинган ходимларни масофавий иш режимига ўтказиш мажбурияти ҳам тавсиявий хусусиятига эга бўлади.

Унинг сўзларига кўра, Москвада коронавирус инфекцияси ҳар ҳафта камайиб бормоқда.

9 октябрь куни Москва ҳукумати пенционерлар учун ижтимоий карталарнинг амал қилишини тўхтатган эди. Аммо декабрь ойида Сергей Собянин COVID-19 га қарши эмланган кекса москваликлар учун ижтимоий карталарни блокдан чиқаришга рухсат берган.

Аниқланган ҳолатлар сони 2020 йил охиридаги энг юқори кўрсаткичлардан деярли беш баравар кам. COVID-19 билан  касалхонага ётқизиш ва бошқа кўрсаткичларда тарқалиш даражаси 2-3 баравар камаймоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР