Қидирув натижалари:

Дунё

McDonald's махфий разведка бўлинмасига эга эканлиги маълум бўлди

18:28, 25.02.2021 304

...

 McDonald's корпорацияси энг кам ойлик маошини соатига 15 долларга кўтариш талабини қўйган ишчилар ҳақида «стратегик разведка маълумотларини йиғувчи махфий бўлинма» га эга дея маълум қилди Vice

Қўлга киритилган ҳужжатларга кўра, McDonald's ва унинг махфий бўлинмаси мақсади компаниянинг «контрагентлари» ҳақида «стратегик разведка» ни, шунингдек, бозорларда қийин сиёсий шароитларни келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотларни тўплашдир.

«Биз фаолият юритаётган дунёнинг 40 мингга яқин жойларида жамоамизга, франчайзингчиларимизга ва мижозларимизга зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хавфсизлик таҳдидларини аниқлашга йўналтирилган гуруҳ борлигини инкор этмаймиз. Лекин журналистлар томонидан келтирилган хабарлар фейк маълумотларга асосланган ва аниқ далиллар билан исботланмаган»,- дея маълум қилди Vice таҳририятига McDonald's вакили.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР