Қидирув натижалари:

Дунё

Трамп қайтмоқда: у Cоvid-19дан тузалиб душанбадан ишга қайтиши мумкин

10:00, 05.10.2020 198

...

AҚШ президенти Доналд Трампга "Cоvid-19" ташхиси қўйилганидан сўнг даволанишни давом эттирмоқда ва душанба куни касалхонадан чиқиши мумкин, дейди унинг шифокорлари.

Доктор Шон Конлининг айтишича, жаноб Трампга Cоvid-19 ташхиси қўйилганидан бери ўпкасидаги кислород даражаси икки марта пасайган ва у дексаметазон дориси билан даволанмоқда. Президентга камида бир марта қўшимча кислород берилди, дейди доктор Конли. Шифокорлар Трампнинг аҳволига оид қарама-қарши баёнотлар туфайли юзага келган аввалги чалкашликларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилишди. Президентнинг Covid-19 ташхиси, у жума куни эрта тонгда ўз твитида оммага эълон қилгач, бу сайловолди кампаниясини "оёғини осмондан қилди". Жаноб Трамп 3 ноябр куни Демократик партиянинг рақиби Жо Байден билан тўқнаш келади. Шанба куни кечқурун Твиттерда жойлаштирилган тўрт дақиқалик видеода президент ўзини "ҳозир анча яхши" ҳис қилаётганини ва яқин кунлар "ҳақиқий синов"ли кунлар бўлишини айтди. Президент атрофидаги бир қатор одамларнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиқди, жумладан биринчи хоним Мелания Трамп. Уларнинг кўплари ўтган ҳафта охирида Эми Кони Барретнинг Олий суд судяси лавозимига номзодлиги бўйича Оқ уйда бўлиб ўтган тадбирда қатнашишганди. Бу тадбир "супер вирус тарқатувчи тадбир" бўлган бўлиши мумкин деб қаралмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР