Қидирув натижалари:

Жамият

Тошкентда амалий фанлар университети ташкил этилади

12:47, 23.02.2021 137

...

2021/2022 ўқув йилидан Тошкент амалий фанлар университети фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, университетда ўқитиш амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади.

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар - потенциал иш берувчилар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари, ёшларни ўқитиш учун ажратиладиган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Университетда дастлабки босқичда «Бизнес ахборот тизимлари», «Бизнес бошкаруви», «Ахборот хавфсизлиги» ҳамда «Электрон тижорат» бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабули шаклида бўлиб ўтади..

Таълим тизими замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда кундузги, сиртқи, махсус сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклларида олиб борилади.

Маълумот ўрнида, битирувчиларга Ўзбекистоннинг олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги дипломи берилади ва университет Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ахмад Дониш кўчаси, 12 квартал, 20а-уй манзилида жойлаштирилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Фармацевтика техник университети ҳамда Бухорода психология ва хорижий тиллар университети очилиши ҳақда хабар берган эдик.

 


АКТУАЛ ХАБАРЛАР