Қидирув натижалари:

Дунё

Конгода Италия элчиси ўлдириб кетилди

18:52, 22.02.2021 130

...

Италиянинг Конго Демократик Республикасидаги элчиси Лука Аттанасио номаълум шахслар томонидан уюштирилган қуролли ҳужум натижасида ўлдирилган

Қайд этилишича, ҳодиса Гома шаҳрида содир бўлган. Қуролланган одамлар БМТ транспорт воситалари карвонига ҳужум қилишган.

Шунингдек, дипломатдан ташқари у билан бирга бўлган итальян тансоқчилари ҳам ўлдирилган. Италия оммавий ахборот воситалари ҳужумнинг сабаби ҳали аниқланмаганлигини таъкидламоқда. Италия ташқи ишлар вазирлиги элчининг ўлими ҳақидаги маълумот тўғри эканлигини тасдиқлади.

 


АКТУАЛ ХАБАРЛАР