Жамият
БМТТД Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги билан маҳалла қўмиталари учун 100 та ноутбук ва роутерларни тақдим этди.
Бу маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларига электрон ҳужжат айланиши тизимида ишлашга имкон беради ва шу билан фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишни тезлаштиради.
БМТТД, Япония Ҳукуматининг молиявий ёрдамида, аҳолининг ҳимояга муҳтож гуруҳларини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган рақамли инфратузилма ва хизматларни яратиш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига техник кўмак кўрсатди. Тизим 100та маҳаллада ишга туширилган бўлиб, маҳалла қўмиталари маъмуриятларининг кундалик ишларида синовдан ўтказилади.
«Ушбу тизим қарорларни қабул қилиш бўйича ўрнатилган механизм томонидан фойдаланиш учун маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади, ва шу орқали энг эҳтиёжмандларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун устуворлик тартибини аниқлашга кўмак беради»,- дейилади хабарда.
Бундан ташқари, зўравонликдан азоб чеккан аёлларнинг малака ошириши, мақбул иш топишида ёрдам бериш ҳамда ишсиз фуқароларни, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вазирликнинг техник имкониятларини кенгайтириш учун ягона маълумотлар базаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.
12310
13:09, 15.10.2020
11773
15:40, 04.10.2020
11332
19:49, 18.01.2021
9374
16:44, 05.12.2020
8957
23:00, 04.10.2020
8904
14:16, 08.12.2020
18:28, 25.02.2021
15:59, 25.02.2021
16:03, 22.02.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020