Жамият
Франция ҳукумати Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда 20 февраль куни «SUEZ» компаниясининг (Франция) катта ижрочи вице-президенти Эрик Гебали Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилди.
Учрашувда Эрик Гебали Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш бўйича режалари ҳақида ҳам сўз юритди.
Улардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси бўлади. Лойиҳани рўёбга чиқариш компания томонидан грант асосида ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Учрашув якунида Франция компанияси раҳбарияти Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишда самарали кўмак беришга ҳамда белгиланган йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича биргаликда ишлашга тайёрлигига ишонтирилди.
12316
13:09, 15.10.2020
11778
15:40, 04.10.2020
11334
19:49, 18.01.2021
9377
16:44, 05.12.2020
8962
23:00, 04.10.2020
8908
14:16, 08.12.2020
18:28, 25.02.2021
15:59, 25.02.2021
16:03, 22.02.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020