Қидирув натижалари:

Жамият

Яна бир ҳудуд ёшлари учун ОТМга киришда қўшимча давлат грантлари ажратилади

14:03, 18.02.2021 611

...

2021 йил 17 февралдаги президент қарори билан 2021–2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурга кўра, белгиланган йилларда Боботоғ ҳудудида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 75 та лойиҳа амалга оширилиши, бу орқали 419 иш ўрни яратилиши назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 январгача:

  • янги ташкил қилинадиган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кластер ташкилотлари ер солиғи, мол-мулк солиғи, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғининг;
  • жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғининг 50 фоизини тўлашдан озод қилинади. 

Боботоғ ҳудудида тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида суммаси 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган миллий валютадаги кредитлар учун — асосий ставкадан ошадиган, лекин 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми бўйича компенсация берилади.

Ҳудудда туну-кун хизмат кўрсатувчи навбатчи ҳамширалик гуруҳи ташкил этилади.

2021/2022 ўқув йилидан келгуси уч ўқув йили давомида Узун тумани Боботоғ ҳудудидаги ёшлар учун давлат грантлари бўйича квоталарни ошириш лимитлари доирасида Сурхондарё вилоятидаги педагогика ва тиббиёт йўналишларидаги олий таълим муассасаларига қўшимча махсус квоталар ажратилади.

Бунда, махсус квота бўйича ўқишга қабул қилинган ёшлар олий маълумотга эга бўлганидан сўнг, ўз ҳудудида камида 5 йил давомида меҳнат қилиши зарур.

Маълмот ўрнида, ўтган ўқув йилидан бошлаб сўхлик ёшлар учун давлат гранти асосида 500 та квота ажратилганди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР