Қидирув натижалари:

Дунё

Америка махсус хизматлари руслар учун “ов” уюштирди

08:30, 05.10.2020 165

...

АҚШ разведка хизмати бутун дунё бўйлаб Россия фуқаролари учун ҳақиқий “ов”ни бошлади, деди Россия Федерациясидаги инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Татяна Москалкова. Бу ҳақда “Вести.ру” сайти хабар қилди. “Бугун ахборот технологиялари соҳаси мутахассисларига алоҳида қизиқиш билдирилмоқда. Фақат сўнгги 10 йил ичида АҚШ талабига биноан 21 нафар Россия фуқароси бир қанча давлатлардан экстрадиция қилинган”, дейди омбудсман. Американинг бу ишини “ҳақиқий ов” деб атади, Татяна Москалкова АҚШда кибержиноятларда айбланиб 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган, лекин суд уни айбсиз деб топган россиялик Евгений Никулин билан боғлиқ вазиятни шарҳлаш вақтида. Аввалроқ Чехияда ҳибсга олинган ва АҚШга экстрадиция қилинган Никулин кибер жиноятлар: компютер тизимларига ноқонуний кириб бориш ва шахсий маълумотларни ўғирлашда айбдор деб топилгани ҳақида хабар берилган эди. Лекин суд россияликни хакерлик ҳужумларида айбсизлигини эълон қилган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР