Қидирув натижалари:

Иқтисодиёт

Ўзбекистон Тожикистонга ўн йил олдингидан ҳам арзон нархга газ етказиб бермоқда

13:04, 14.10.2020 433

...

Маълумотларга кўра, ўзбек газининг бир кубометри учун 2 сомоний (2006,70 сўм)гача бўлган нарх белгиланган. «Ўзбекистон 10 йиллик танаффусдан сўнг Суғд вилоятига табиий газ етказиб беришни қайта тиклади», дейди «Сомон Сўғдгаз» ЁАЖ директори Абдулҳаким Сўфиев. Импорт қилинадиган газ саноат корхоналари ва аҳоли учун мўлжалланган. Сўфиевнинг айтишича, ҳозир газ қувурларини ётқизиш бошланган ва катта эҳтимол билан яқин кунларда Хўжандаги кичик ва йирик саноат корхоналари табиий газ билан таъминланади. «Келишувга кўра, Ўзбекистон томони 1000 кубометр табиий газни Тожикистонга 130 долларга сотишга тайёр, бу жуда арзон. Ўн йил олдин худди шу ҳажмдаги ёқилғининг нархи 340-360 долларни ташкил қилар эди», дея қўшимча қилган «Сомон Сўғдгаз» ЁАЖ директори. Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йил саккиз ойида Ўзбекистон Тожикистонга 139,5 миллион кубометр табиий газ етказиб берган. Келишувга мувофиқ, жорий йил охиригача Тожикистонга 200 миллион кубометр табиий газ етказиб бериш режалаштирилган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР