Қидирув натижалари:

Дунё

Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 38 миллионга яқинлашди

13:00, 14.10.2020 161

...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 37 миллион 704 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 79 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 38 миллион 66 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 85 мингдан ортиғи вафот этган. Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 7,682 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,175 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,094 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,326 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Колумбия (911 мингдан ортиқ).


АКТУАЛ ХАБАРЛАР