Қидирув натижалари:

Спорт

Месси энди Жанубий Американинг энг яхши футболчиси эмас

12:33, 14.10.2020 167

...

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Бразилиянинг собиқ ҳужумчиси Роналдонинг Жанубий Америка терма жамоалари сафидаги расмий ўйинларда урган голлари бўйича рекордини янгилади. ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Эквадор терма жамоасига қарши учрашувда иккита гол киритган Луис Суарес терма жамоа учун киритган голларини 41 тага етказиб олди. Шу тариқа у Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Роналдо ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессидан узиб кетди. Айни пайтда Роналдо ва Месси ҳисобида расмий ўйинларда киритилган 39 тадан гол бор. Роналдо аллақачон фаолиятини якунлаган, Мессида эса вазиятни ўзгартириш учун ҳали имконият бор.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР