Қидирув натижалари:

Жамият

Асакада йилига қўшимча 60 минг автомобиль ишлаб чиқаришга имкон берадиган янги цех очилди

18:30, 29.01.2021 1780

...

«Ўзавтосаноат» АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, Асака шаҳридаги УзАуто Моторс заводида янги замонавий пайвандлаш цехи фойдаланишга топширилди.

Қайд этилишича, ушбу юқори технологик иншоотни қуриш хорижий экспертлар жалб қилинмасдан илк марта маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилган ва бу қарийб 1 млн доллар иқтисод қилинишига имкон берган.

Умумий майдони 7 628 м. кв. бўлган пайвандлаш цехи Асака шаҳридаги автомобиль заводи ҳудуди рекорд даражада қисқа муддатда – 23 кун ичида ташкил этилди. 

 

Янги цехнинг ишлаб чиқариш қувватти 14 ЖПҲ ташкил этиб, йилига қўшимча 60 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришга имкон беради.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР