Қидирув натижалари:

Жамият

Янги авлод Tracker'нинг нархлари ва характеристикаси маълум қилинди

11:16, 25.01.2021 2361

...

 UzAuto Motors  25 январдан бошлаб Ўзбекистонда янгиChevrolet Tracker  сотувга чиқарилганини маълум қилди.  

Янгиланган Chevrolet Tracker панорама люк, LEDчироқлар ва 8 дюймлик сенсорли экранга эга бўлган аудио тизим билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автомобилда динамик тўхташ чизиқларига эга орқа камера, катта сиғимли юкхона ва бошқа қулайликлар бор.

Техник хусусиятлари:

  •   замонавий уч цилиндрли ECOTEC  турбомотор;

  •   аралаш циклдаги ёқилғи сарфи 5,5 л / 100 км, қуввати 123 от кучи;

  •   6 поғонали автоматик узатмалар қутиси;

  •   калитсиз салонга кириш ва двигателни ишга тушириш;

  •   ёқилғи сарфини тежашга мўлжалланган STOP-START интеллектуал тизими;

  •   янгиланган ва катта ҳажмли юкхона.

Нархи: 

Автомобиль 25 январдан қуйидаги комплектацияларда,  CHEVROLET стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган дилерлик марказларида мавжуд:

  • бошланғич комплектация: 145 130 000 сўмдан бошланади;

  •  ЛТ комплектация: 193 043 478 сўм.

Қайд этилишича, бошланғич комплектациядаги автомобилни сотиб олиш истагини билдирган харидорлар дилерлик ташкилотлари ёки info@uzautomotors.com электрон манзилига сўров қолдиришлари лозим. Етарли миқдордаги сўровлар жамланганидан сўнг, компания ушбу автомобилларни харидорларга етказиб берилишини таъминлайди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР