Қидирув натижалари:

Сиёсат

Яна бир ҳоким кечирим сўради

23:00, 04.10.2020 317

...

Халқ депутатлари Касби туман Кенгашининг Vl чақириқ 10-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Сессия ишида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Касби тумани “қониқарсиз” деб топилиши ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари масалалар кўриб чиқилди. Сессияда халқ депутатлари Касби туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари, журналист ва блогерлар иштирок этди. Касби туман ҳокими Т.Мейлиев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш коʻрсаткичларини бажарилишини таъминлаш ва йўл қўйилган камчиликларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берди. Таъкидлаш лозимки, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 1 май куни “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Мазкур қарор билан, ўтган йил учун рейтинг баҳолаш натижаларини ҳар йили 1 февраль (тезкор баҳолаш) ва 15 июнга (якуний натижалар) қадар аниқлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари йиғилишларида танқидий муҳокама қилиш белгиланган. Жорий йил 24 сентябрь куни президентимиз раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда туман ва шаҳарлар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ажратилди. Ўтган йил якунлари бўйича ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтингида Касби тумани 13 та кўрсаткич бўйича рейтинг кўрсаткичи бошқа ҳудудлардан паст кўрсаткични ташкил қилиб, “қизил” ҳудудга тушиб қолди. Туман раҳбарининг таъкидлашича, туманнинг қизил ҳудудга киритилишига баҳолашнинг асосий 8 та устувор йўналишларидан 5 таси бўйича паст кўрсаткичларни эгаллаганлиги сабаб бўлган. Туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 125,1 миллиард сўмни, аҳоли жон бошига 645 минг сўмдан тўғри келган ва умумий балл 0,09 бални ташкил қилмоқда (вилоят бўйича 13-ўрин). Бунинг асосий сабабларидан бири, туманда мавжуд битта йирик саноат корхонаси “Касби пахта тозалаш” АЖ 2018 йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмини 135,6 миллиард сўмга камайтирган ёки 2019 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 67,2 фоизни ташкил этди. Хизматлар ҳажми ҳам 189,1 миллиард сўм ёки аҳоли жон бошига 976 минг сўмни ташкил қилиб, рейтинг кўрсаткичи 0,07 баллни ташкил қилган (вилоят бўйича 14-ўрин). Ўтган йилда хизмат кўрсатиш соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилмаслиги ҳисобига аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоят кўрсаткичидан паст даражани ташкил қилган. Марказлашмаган инвестициялар ҳажми 448 миллиард сўм ёки аҳоли жон бошига 2,3 миллион сўмдан тўғри келиб, рейтинг кўрсаткичи 0,10 баллни ташкил қилган (вилоят бўйича 7-ўрин). Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган такрорий мурожаатлар сони 40 тани ташкил қилган (вилоят бўйича 5-ўрин). Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш бўйича 17 фуқаро, уй-жойини таъмирлаб беришни сўраб 12 фуқаро, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги 14-сонли қарорига асосан фермер хўжаликларини ер майдони мақбуллаштирилганлиги натижасида фермер хўжалик ерларини қайтариб берилишини сўраб 11 фуқаро томонидан ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар томонидан берилган жавоблардан қониқмасдан такроран мурожаатлар келиб тушишига сабаб бўлган. Келиб тушган 1029 та мурожаатларнинг 497 таси ёки 48 фоизи қаноатлантирилган (вилоят бўйича 14-ўрин) "Мен ҳамда 4 сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда 2019 йил рейтинг кўрсаткичлари якунлари бўйича “қизил ҳудудга” кириб қолганлиги сабабли, сизлардан ҳамда сизлар орқали туман аҳолисидан кечирим сўраймиз", – деди туман ҳокими Т.Мейлиев.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР