Дунё
Рамзан Қодиров махсус операция муваффақиятли ўтказилгани ва унда федерал қидирувда бўлган дала қўмондони Аслан Бютукаев ўлдирилганини эълон қилди. Бу ҳақда «Daryo» хабар бермоқда.
Қодировнинг сўзларига кўра, жасад Бютукаевга тегишли экани тасдиқланган. Аслан билан бирга унинг гуруҳидаги яна беш нафар киши ўлдирилган.
«Чеченистондаги яширин жиноий тўдалар тўлиқ тугатилди!», – деб ёзган Қодиров Telegram-каналида.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков «Интерфакс»га хабар қилишича, махсус операциянинг барча иштирокчилари, жумладан, Қодиров ҳам давлат мукофотига номзод қилиб кўрсатилади.
«Путин телефонда Қодировни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини Бютукаевнинг бир гуруҳ тўдасини йўқ қилгани билан табриклади. Гап Чеченистоннинг сўнгги амири деб аталадиган, узоқ вақтдан бери қидирувда бўлган, таниқли террорчи Аслан Бютукаев ҳақида кетмоқда.
У Ингушетияда ҳам, Чеченистонда ҳам Миллий аксилтеррор қўмитаси ҳомийлигида ўтказилган операция доирасида қидирувда бўлган», – дейди Песков.
Аслан Бютукаев 2010 йилнинг бошларида Иморат Кавказ террористик ташкилоти раҳбари Доку Умаровга энг яқин одамлардан бири сифатида машҳур бўлган.
Бютукаев Россия ҳудудида террористик ҳужумларни амалга ошириш учун худкуш террорчиларни ёллаш ва ўқитишда иштирок этган. У 2011 йилда Домодедово аэропортида содир этилган теракт айбланувчиларидан бири бўлган. Теракт оқибатида 37 киши вафот этган.
12312
13:09, 15.10.2020
11775
15:40, 04.10.2020
11332
19:49, 18.01.2021
9375
16:44, 05.12.2020
8959
23:00, 04.10.2020
8905
14:16, 08.12.2020
18:28, 25.02.2021
15:59, 25.02.2021
16:03, 22.02.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020