Қидирув натижалари:

Спорт

Месси 2 ўйинга диcквалификация қилинди

08:27, 20.01.2021 2445

...

«Барселона» форварди Лионель Месси Испания Кубоги финали доирасида «Атлетик»га (2:3) қарши ўтган баҳсда тўғридан-тўғри қизил олганди.

У рақиб футболчиси Асьер Вильялибренинг бошига қўли билан зарба берганди.

Мусобақани ташкил этиш қўмитаси Мессини ушбу ҳаракати учун 2 ўйинга дисквалификация қилди. Аргентиналик Испания Кубоги 1/16 босқичи доирасида «Корнелья» қарши ўтадиган 21 январь кунги баҳсни, шунингдек, Ла Лига 19-туридан ўрин олган 24 январдаги «Эльче» билан учрашувни ўтказиб юборади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР