Қидирув натижалари:

Жамият

Бу йил Туркиядан Ўзбекистонга 415 млн доллар инвестиция кириб келади

17:06, 13.01.2021 96

...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов туркиялик инвесторлар билан юз берган ҳолатга муносабат билдирилди.

«Тўғри, 2017 йилга қадар инвесторлар билан муносабатларда совуқ хотиралар бор эди. Тарихимизда ҳар хил ҳолатлар юз бергани ва бунинг сабаблари ортида қандай кучлар тургани ҳақида кўпчилик билади. Кейинги йилларда муносабатларни яхшиланиши учун икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик янги босқичга чиқди.

Ҳозирда Туркия билан ечилмаган ёки ечилмайдиган масала йўқ. Зеро, пандемия бўлишига қарамай Туркия барча келишувларни амалга оширган ҳамкорларимиздан бири бўлди. Мисол учун, 2017 йилда тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 30 миллион доллар бўлган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 346 миллион долларга етди.

Бу йил эса 415 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция ўзлаштирилиши кутилмоқда. Шундан биринчи чоракдаги режалар 83 миллион доллар»- деди Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов.

Ҳулоса қилиб айтканда, икки давлат тадбиркорлари ўртасида яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган.

«Туркия ишбилармонлик доираларида Ўзбекистонда иш юритишнинг қулайлиги ва кафолати борасида ишонч бор. Айни вақтда бизга катта оқим келмоқда. Бунда туркиялик тадбиркорлар билан ишлашни кенгайтириш мақсадида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ташкил этилиб, янги тизимли ишлар йўлга қўйилгани қўл келмоқда», - дейилади хабарда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР