Қидирув натижалари:

Сиёсат

Бир неча вазир ўринбосарлари ишдан олинди

16:32, 13.01.2021 274

...

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Рўзибоев Баходир Қўчқорович лавозимидан озод қилинди.

Баҳодир Рўзибоев 2018 йил май ойида мазкур лавозимга тайинланган эди.

Suv xo'jaligi vazirining 1-o'rinbosari  Bahodir Ro'ziboyev lavozimidan ozod qilindi

Маълумот учун, сўнгги кунларда бир қатор ҳудудларда, жумладан, Андижон, Наманган вилоятлари ҳамда Янгийўл шаҳрида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келганди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг икки ўринбосари ҳам лавозимидан озод қилингани маълум қилинмоқда.

Жумладан, Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимидан кетди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирининг яна бир ўринбосари — Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Ботиржон Сулаймонов ҳам ишдан олинган.

Qishloq xo'jaligi vaziriga yangi o'rinbosarlar tayinlandi – Gazeta.uz


АКТУАЛ ХАБАРЛАР