Қидирув натижалари:

Жамият

Андижонда ука фоҳиша опасини ўлдириб хонага кўмиб ташлади

11:52, 13.10.2020 739

...

Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Умиджон Умаров опаси Шахнозанинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар берди. Жиноят изини яшириш мақсадида онаси ва укаси иштирокида мурдани ўзлари истиқомат қилаётган хонага кўмиб юборди. Куни кеча жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида ушбу масала кўриб чиқилди. Қайд этилишича, 2017 йилда турмушидан ажрашган андижонлик Шахноза Умарова тирикчилик важидан фоҳишалик билан шуғулланишни касб қилиб олган. У бир кун уйига таклиф қилган номаълум эркакни кузатиб қўйишни жиянига буюради. Уйга қайтган бола қўшнилар эркак ҳақида сўрагани ва у танимаслигини айтганини эшитган аёл капгирни олиб болани белига уради. Қўлига кирган ўқловни орқа пешовига тиқишга уринади. Бу ҳолатга гувоҳ бўлган ука онаси ва жиянини уйдан чиқариб юбориб, опасини дўппослай бошлаган. Аёлнинг эгнидаги кийимини ечиб олиб, унинг оёқ-қўлини боғлаган йигит Шахнозанинг дуч келган жойига тепа бошлади. Оғзи-бурни қонга тўлган опасига раҳм қилиб ўтирмаган. Шунча жароҳатдан сўнг опаси воқеа жойининг ўзида ҳаётдан кўз юмди. Қотиллик жиноятини яширишга уринган йигит шу хонанинг ўзида бир метрлик чуқур ковлаб, уни онаси ва жияни ёрдамида кўмади. Воқеадан хабар топган Умиджоннинг турмуш ўртоғи Ички ишлар бўлимига хабар бериб, эрининг қотиллигидан огоҳ этган. Шу йилнинг 9 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида Умиджон Умаровнинг жиноят иши атрофлича кўриб чиқилди ва унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР