Иқтисодиёт
Молия вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, 2020 йилда бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 4 729 та назорат тадбирлари ўтказилган.
Мазкур тадбир давомида 246 млрд сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 168,8 млрд сўмни бюджетга тикланиши таъминланган.
Қайд этилишича, Қонун бузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар энг кўп Халқ таълими вазирлиги тизимида кузатилган.
Ўтказилган 709 та назорат тадбирларининг 573 тасида 96,6 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга нисбатан 3,2 мартага ошган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 723 та назорат тадбирларининг 523 тасида 40 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (13,8 млрд сўм) нисбатан 2,9 мартага ошган.
Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (8,3 млрд сўм) нисбатан 2 мартага ошган.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 124 та назорат тадбирларининг 106 тасида 9,4 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (1,1 млрд сўм) нисбатан 8,5 мартага ошган.
Бундан ташқари, Маданият (6,8 млрд сўм), Сув хўжалиги (5,6 млрд сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (5 млрд сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (4,1 млрд сўм), Қишлоқ хўжалиги (3,1 млрд сўм) вазирликлари ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
«Ўзбеккино» миллий агентлигида ўтказилган назорат тадбирларида 17,9 млрд сўм миқдорида молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
9017
19:49, 18.01.2021
8027
15:40, 04.10.2020
7794
13:09, 15.10.2020
7007
16:44, 05.12.2020
6580
14:16, 08.12.2020
6546
21:44, 07.12.2020
09:02, 14.01.2021
16:29, 11.01.2021
15:10, 11.01.2021
16:25, 07.01.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020